ўзлаштиради. Натижада у ҳукмлар ва далилларни фарқлайдиган бўлади. Бу киши тақлид қилаётганда ўзи билган далилларни таржиҳ қилади ва бир-бирига зид икки ҳукмга дуч келса ва бу ҳукмдан бирининг далилини билиб, иккинчисининг далилидан бехабар бўлса, билган ҳукмга тақлид қилади. Чунки у киши учун далили билан бирга келган ҳукм далили номаълум бўлган ҳукмга нисбатан аржаҳ (далили кучлироқ) ҳисобланади. Ижтиҳодда эътиборга олинадиган баъзи илмларни билмаган оми кишига бирон ҳукмнинг далили маълум бўлиб қолса, бирор мужтаҳиднинг тақвоси ва фаҳмига бўлган ишончи асосидаги тақлиддан воз кечиб, далилини билган ҳукмни олиши вожиб, чунки далил унинг учун кучли муражжиҳ ҳисобланади. Кимки отасининг Шофеъийга ёки бошқасига тақлид қилгани учун у ҳам шу мужтаҳидга эргашса ва бошқа бир мужтаҳид истинбот қилган далилни билиб, унинг тўғрилигига ишонса, у киши кучлироқ муражжиҳ - яъни шаръий далили бўлгани учун кейинги ҳукмни олиши вожиб. Аммо кейинги далилнинг тўғрилигига ишонмаса, ўзи тақлид қилаётган ҳукмни тарк этиши жоиз эмас, чунки унда тақлид қилаётган ҳукмдан кўра кучлироқ муражжиҳ мавжуд эмас. Ҳужжатларни таржиҳ қилишда қариналарни билишига суянилади. Оми ўз хоҳиш-истакларига қараб ҳар хил мазҳабларни қабул қилиш ва ҳар бир масалада ўзича енгил ҳисобланган мазҳабни олиши мумкин эмас, балки бир неча ҳукмларни билган пайтда муражжиҳ қилиши шарт.
Мужтаҳидлар ўртасида кўчиб юриш Оллоҳ бизни бир мужтаҳидга ёки имомга ёки мазҳабга эргашишга буюрмади, балки шаръий ҳукмни олишга буюрди. Оллоҳ бизга расули Муҳаммадс.а.в. олиб келган барча нарсаларни олишни ва қайтарган нарсаларининг барчасидан тийилишимизни буюрди. Оллоҳ Таоло айтдики:
وَمَا آتَاكُمْ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا – „Пайғамбар ўзи сизларга келтирган нарсани олинглар, у зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар“. [59:7]
Шунинг учун шариатда Оллоҳнинг ҳукмлари қолиб, шахсларга эргашиш мумкин эмас. Бироқ, тақлиднинг воқеси - мусулмонлар биронта мужтаҳиднинг ҳукмларига эргашишга ва уларни ўзларига имом деб билиб, у ижтиҳод қилган ҳукмларни ўзларига мазҳаб ҳисоблашди. Натижада мусулмонлар орасида Шофеъия, Ҳанафия, Моликия, Ҳанбалия, Жаъфария, Зайдия ва бошқа мазҳаблар вужудга келди. Агар мусулмонлар мужтаҳидлар истинбот қилган шаръий ҳукмларга эргашган бўлсалар, уларнинг амаллари шаръий амал ҳисобланади. Чунки бу шаръий ҳукмга эргашишдир. Агар улар мужтаҳиднинг шахсига эргашган бўлсалар, уларнинг бу ишлари шаръий ҳисобланмайди ва улар эргашган ҳукм шаръий дейилмайди. Чунки у бир шахснинг сўзи бўлиб, Оллоҳнинг расули Муҳаммад с.а.в. олиб келган Оллоҳнинг буйруқ ва қайтариқлари эмас. Шунинг учун барча мазҳаб тобелари шуни яхши билишлари вожибки, улар мужтаҳидлар истинбот қилган Оллоҳнинг ҳукмларига эргашмоқдалар. Агар бошқача тушунчада бўлсалар, Оллоҳнинг ҳукмларини тарк этиб, бандаларига эргашганликлари учун жавоб берадилар.
160-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|